АҚШда ҳайдовчи кўчага йиғилган одамларни уриб юборди. Қурбонлар бор (ВИДЕО)

АҚШда ҳайдовчи кўчага йиғилган одамларни уриб юборди. Қурбонлар бор (ВИДЕО)

Қўшма Штатларнинг Миннесота штатида жойлашган Миннеаполис шаҳрида ҳайдовчи кўчага норозиликда қатнашиш учун йиғилган одамларни уриб юборди.



Намойиш иштирокчилари ҳайдовчини боғлаб қўйишди, кейинчалик у ўз вақтида етиб келган патрул хизматчилари томонидан ушланди.

Шаҳар полицияси маълумотларига кўра, фавқулодда вазият натижасида бир киши вафот этган, яна икки жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

ОАВ маълумотларига кўра, намойиш Уинстон Смит исмли кишига бағишланган бўлиб, у шу йилнинг 3 июнида ҳибсга олинган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Ҳокимият маълумотларига кўра, гумонланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қарата ўқ узиб, уларни хизмат қуролини ўлдириш учун ишлатишга мажбур қилган, ушбу ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!