АҚШда болаларга «Тахтлар ўйини»даги қаҳрамонлар исмини қўйиш оммалашди

АҚШда болаларга «Тахтлар ўйини»даги қаҳрамонлар исмини қўйиш оммалашди

Америкаликлар орасида янги туғилган чақалоқларга Тахтлар ўйини сериалидаги қаҳрамонлар исмини қўйиш оммалашди, деб хабар берди ТАСС .

Улардан энг машҳурлари Арья ва Кхалиси исмлари бўлди. 2018 йилда 2 545 нафар қизалоққа Арья Старк шарафига исм қўйилган бу исм машҳурлиги жиҳатидан 119-ўриндан жой олган.

Биринчи марта Арья исми машҳур исмлар рўйхатида 2010 йилда пайдо бўлган эди. Ўша пайтда 273 нафар қизга, 2014 йилда эса 1 553 нафар қизга шундай исм қўйилган.

Кхалиси исми тўқима дотраки тилида қиролича деган маънони билдиради. Бундай ном билан фильмнинг бош қаҳрамонларидан бири Дейенерис Таргариен чақирилар эди.

Кхалиси исми машҳур исмлар рўйхатида 549-ўринда. Бундай исм 2018 йилда 560 нафар қизга, 2017 йилда эса 446 нафар қизга берилган. У энг машҳур исмлар рўйхатига илк бор 2014 йилда киритилган.

Шу билан бирга, Дейенерис исми чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар мингталигидан ўрин олмаган.

Тахтлар ўйини сериали Жорж Мартиннинг Муз ва олов қўшиғи романи асосида суратга олинган. Унинг биринчи фасли премьераси 2011 йилнинг апрелида бўлиб ўтган, охирги саккизинчи фасли эса 2019 йилнинг апрелида чиқди. Сериал Америка телевидениеси тарихидаги энг қиммат лойиҳалардан бири бўлди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!