Қўшма Штатлар яқин келажакда Венесуэлада ўзининг дипломатик мавқеини тиклашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, бу Вашингтонга реал вақт режимида маълумот олиш ва нафақат вақтинчалик ҳукумат вакиллари, балки фуқаролик жамияти ва мухолифат билан ҳам мулоқот қилиш имконини беради.
Давлат котиби Уго Чавес (Венесуэла президенти 1999 йилдан 2013 йилгача) ҳокимият тепасига келишидан олдин Венесуэла Қўшма Штатларнинг ишончли иттифоқчиси бўлганини эслади ва муносабатларнинг ушбу даражасига қайтишга умид билдирди.
У Венесуэланинг янги ҳукумати мақтовга лойиқ эканлигини таъкидлади - мамлакат Чавес даврида нефть саноатига хусусий инвестицияларга қўйилган кўплаб чекловларни самарали равишда бекор қиладиган янги қонунни қабул қилди.
Унинг қўшимча қилишича, Венесуэла ҳукумати ҳам сиёсий маҳбусларни озод қилишни бошлаган. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, 200 га яқин одам аллақачон озод қилинган. Рубио бу жараён Вашингтон хоҳлаганидан секинроқ кетаётганини, аммо у давом этаётганини ва озод қилинганларнинг баъзилари аллақачон мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок эта бошлаганини таъкидлади.
Рубио шунингдек, Қўшма Штатлар Николас Мадурони ўз хоҳиши билан истеъфога чиқишга кўндиришга бир неча бор уринганини, аммо унинг сўзлари билан айтганда, "бу одам билан музокара олиб боришнинг иложи бўлмаганини" айтди.
Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Жиноят иши Поп туман жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилмоқда. Исмоилов ва яна тўрт нафар фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган
Шу билан бирга, агентлик манбаси Financial Times'нинг АҚШ Украина Қуролли кучлари Донбассдан олиб чиқилсагина Киевга хавфсизлик кафолатлари бериши мумкинлиги ҳақидаги хабарига шубҳа билдирмоқда.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.
АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.
Маълум бўлишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм териб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган, бош қисми мавжуд бўлмаган жасадни аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.