28 июль куни АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказлари (CDC) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қиймати 902 000 долларга тенг тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини ҳадя қилди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, тақдим этилган воситалар замонавий полимераз занжир реакцияси ускуналаридан фойдаланган ҳолда 25 000 та COVID-19 тестларини ўтказишга имкон беради. Ушбу технология одам организмида вирусли ДНК мавжудлигини касаллик белгилари пайдо бўлишидан аввал аниқлайди, бу эса соғлиқни сақлаш муассасаларига беморни жуда эрта изоляция қилиш ҳамда пандемияни тугатиш учун муҳим бўлган юқиш занжирини узишга имкон беради.
“COVID-19 пандемияси биз учун умумий душман ва умумий жавобгарликдир. Ушбу ёрдам узоқ вақтдан буён АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистоннинг жамоатчилик соғлиғини сақлаш йўлидаги таҳдидларга қарши курашида ёрдам беришга содиқлигига асосланган. Ушбу шериклик эпидемия бошланишидан анча олдин бошланган ва у тугаганидан кейин ҳам давом этади”,- деди АҚШ муваққат ишлар вакили Алан Мелсер.
Мазкур ёрдам Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигини коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун CDC эълон қилган 2,07 миллион долларнинг бир қисми ҳисобланади. Касаллик авж олар экан, CDC Ўзбекистонга шошилинчи тиббий ёрдам марказлари ташкил этиш, чегарадан ўтиш жойларида тиббий кўрикни яхшилаш, клиник ва лаборатория назорати, маълумотлар устида ишлаш ва контактлар кузатуви бўйича онлайн маслаҳатлар ҳам бериб борди.
АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали коронавирусга қарши кураш учун тиббий, лаборатория ва техник кўмак сифатида яна қўшимча қарийб 4,2 миллион доллар тақдим этди. Бугунги кунгача АҚШнинг бу борада Ўзбекистонга кўрсатган умумий ёрдами 6 миллион доллардан ошди.
CDC Марказий Осиё ҳукуматлари билан соғлиқни сақлаш масалалари бўйича узоқ йиллик ҳамкорлик тарихига эга. У биринчи идорасини 1995 йили Олма отада очган ва бугунги кунда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ўз ваколатхоналарига эга. CDC касалликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашишни яхшироқ амалга ошириш мақсадида ҳар бир мамлакатдаги соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда маҳаллий лабораториялар, касалликларни назорат қилиш ва ишчи кучини мустаҳкамлаш устида иш олиб боради.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.