АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратларини тақдим этди

АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратларини тақдим этди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюм иштирокида Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали коронавирусга қарши курашишда кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонга тақдим этган 200 та замонавий сунъий нафас бериш аппаратларини топшириш маросими бўлиб ўтди.  

Ҳозирда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида 2 мингдан ошиқ сунъий нафас бериш аппаратлари мавжуд. Умумий қиймати қарийб 2,6 миллион доллар бўлган 200 та сунъий нафас бериш аппаратлари эса АҚШ томонидан бундан аввал етказиб берилган 6 миллион доллардан ортиқ кўмагининг давоми бўлди. 

Тақдим этилган ускуналар энг юқори сифатли бўлиб, замонавий технология асосида АҚШда ишлаб чиқарилган. Улар ихчам, ўрнатилиши осон ҳамда инвазив ва ноинвазив усулларда қўлланилиши мумкин. Бу эса ўзбекистонлик шифокорларга вирус билан оғриган беморларни даволашда қулайлик туғдиради. Шунингдек, USAID тиббиёт ходимлари учун тренинг машғулотлари ўтказиш ва ускуналарга техник хизмат кўрсатишга маблағ ажратади. Натижада шифохоналар бу даволаш ускунасидан кўп йиллар давомида хавфсиз фойдаланишни давом эттириши мумкин. Мазкур тиббиёт ускунасини нафас олиш билан боғлиқ бошқа касалликларни даволашда ҳам ишлатса бўлади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!