АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва давлат котиби Марко Рубио Россия-Украина урушини тинч йўл билан тугатиш режаси устида ишлашда давом этмоқда.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Уиткофф ва Рубио сўнгги бир ой давомида Украина ва Россия ўртасида янги тинчлик келишуви устида иш олиб боришган ва ҳар икки томонни мустаҳкам тинчлик ўрнатиш йўлидаги позицияларини аниқлаштириш учун музокаралар олиб боришган.
"Қўшма Штатлар янги тинчлик режасини ишлаб чиқишда Россия ва Украина билан тенг равишда иштирок этди. Украинадаги уруш, баъзи шубҳаларга қарамай, ҳал қилинади", - дея таъкидлади Левитт.
Унинг таъкидлашича, армия котиби Дэн Дрисколл Украина етакчиси Владимир Зеленский билан кечаги учрашувдан сўнг оптимизм билдирди. Оқ уй матбуот котибининг сўзларига кўра, Вашингтон режа ҳар икки томон учун мақбул бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва бу борадаги музокаралар давом этмоқда.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Терговга кўра, давлат компанияси билан ишлайдиган пудратчилар етказиб берувчи мақомини олиш учун шартнома суммасининг 10–15 фоизини тўлашга мажбурланган.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.