АҚШ Украинага уруш жиноятларини тергов қилишда ёрдам бериш ниятида

A A A
АҚШ Украинага уруш жиноятларини тергов қилишда ёрдам бериш ниятида

АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд кеча эълон қилинмаган ташриф билан Украинага келди.

New York Times газетасининг ёзишича, Украина бош прокурори Ирина Венедиктова билан учрашуви чоғида россияликларни ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортиш мавзуси асосий ўрин эгаллади.

У Украинадаги ҳарбий жиноятлар ва бошқа ваҳшийликларга алоқадор шахсларни аниқлаш, ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортишда Украинага ёрдам бериш бўйича АҚШ ва халқаро саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш ниятида, деди газетага Бош прокурор Энтони Д.Колининг матбуот котиби.

Хабар қилинишича, америкаликлар Украинадаги прокурорларга техник, суд-тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!