АҚШ Украина инқирозини ҳал қилиш режасини эълон қилмоқчи

АҚШ Украина инқирозини ҳал қилиш режасини эълон қилмоқчи

Қўшма Штатлар 14-16 февраль кунлари Мюнхенда бўлиб ўтадиган Хавфсизлик конференциясида Украина инқирозини ҳал қилиш режасини тақдим этади, деб ёзди “Блумберг” агентлиги.

– Лойиҳани иттифоқчиларга Президент Дональд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлог тақдим этади, – дейилган хабарда.

Суҳбатдошлар муҳокама формати ва тафсилоти ҳақида маълумот бермаган.

Ўтган шанба куни Келлогг Оқ уй раҳбари Россия Украина музокараси учун воситачи бўлишини айтиб, ўт очишни тўхтатиш ва доимий тинчликка йиллар давомида эмас, балки бир неча ой ичида эришиш учун имкон яратишини таъкидлаганди.

Сўнгги пайт, айниқса Трамп ҳокимият тепасига келгач, Украина Россия можаросини ҳал қилиш бўйича мулоқот бошланиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотлар урчиди. Музокара ўтказиш кераклигини икки томон ҳам инкор қилмаяпти. Фақат бу борада томонларнинг фарқли қараши шаклланган. Масалан, ўтган йил июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббусини илгари сурган:

Россия зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва музокарага тайёрлигини эълон қилади. Зиддиятни бартараф этиш бўйича ёндашувимиз Украинанинг НАТОга кириш ниятидан расман воз кечиши, қуролли кучларини РФга тегишли янги ҳудудлардан олиб чиқиб кетиши, демилитаризация ва деназификация жараёнини амалга ошириши, нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомга эга бўлишини тақозо қилади.

Давлат раҳбари шартлар қаторида Россияга қарши санкция бекор қилиниши лозимлигини ҳам эслатиб ўтган.

Шу билан бирга Москва Киев режими 2022 йил октябрда музокарага киришишни инкор этгани, Владимир Зеленский президентлигининг қонунийлиги масаласида жиддий муаммолар борлигини қайта-қайта таъкидлаб келади.

1963 йил февраль ойидан буён Германияда ўтказиб келинадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида сиёсатчилар, ҳарбийлар, бизнес ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари, хавфсизлик бўйича экспертлар тўпланади. Анжуманда ташқи сиёсат, хавфсизлик ва мудофаа соҳалари билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Дастлабки 30 йил форум иштирокчилари орасида НАТО давлатларининг ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари, сиёсатшунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари кўп эди. Ўтган аср 90-йилларидан бошлаб уларга Россия ва бошқа Шарқий Европа мамлакатлари, Осиёдан Хитой, Ҳиндистон ва Япония қўшилди.

Бу гал кун тартибида Россия Украина уруши ва Яқин Шарқдаги можаро мавзуси асосий масала сифатида кўрилаётган анжуманда 450 дан зиёд иштирокчи, жумладан давлат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар етакчи намояндалари, бизнес, ОАВ, илмий доира ва фуқаролик жамияти вакиллари йиғилади.

Хусусан, НАТО Бош котиби Марк Рютте, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Европарламент раҳбари Роберта Метсола, Европа кенгаши президенти Антонио Коста, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Кажа Каллас, мудофаа бўйича Европа комиссари Андриус Кубилиус, БМТ вакиллари, Германия мудофаа вазири Борис Писторус каби таниқли шахслар келиши тасдиқланган.

Тадбирда Россия вакиллари иштирок этмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Украина бир зарба билан Россиянинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия армиясига қаттиқ зарба – қўмондонлик йиғилиш вақтида йўқ қилиб юборилди.

Иккиланмай зарба берамиз: АҚШ Россияга очиқ таҳдид қилди!

Москвага огоҳлантириш. Россия учун оғир кунлар яқинми?

Хитойда 125 миллион йиллик чаён топилди! Илмий сенсация!

Хитойда 125 миллион йиллик чаён тошқотмаси топилди.

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия АҚШ таклифини қабул қилмади. Украина бўйича келишув имконияти қолмадими?

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи рекорд даражада кўтарилди

Жаҳонга машҳур Transfermarkt интернет-портали Англия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.

Фавқулодда Хабар! Украина Қўшинлари Суджани тарк этди

Украина қўшинлари Суджадан чекинди – бу нимани англатади?

Нурсултон Рўзибоев: "Машрабжоннинг аҳволини кўриб, UFC тугул, умуман бошқа жанг қилишини хоҳламадим"

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев укаси Машрабжоннинг Жаред Гордонга қарши бекор бўлган жанги ҳақида гапирди.

Украинанинг янги дахшатли қуроли кўрсатилди: Россияга янги "Нептун" билан зарба берилди

Украинада 1000 километр узоқликка учувчи янги "Узун Нептун" қанотли ракетаси мавжуд ва у аллақачон уни Россияга қарши қўллади.

"Реал"га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига ўтишга яқин!

Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасида ўтказган Жасурбек Яхшибоев Эрон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Бугун Россиядаги энг катта ифторлик ўтказилади

Бугун, 19 март куни Қозон шаҳрида Россиядаги энг катта Рамазон ифторлиги ўтказилади. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Камил Самигуллин РИА Новостига маълум қилди.

Рубль қуламоқда! Путин ва Трамп суҳбатидан сўнг бозорлар ларзага келди

Рубль йўналишини ўзгартириб, яна тушишни бошлади...

Путин Украина қўшинларини тор-мор этиш якунланаётганини эълон қилди

Путиндан муҳим баёнот! Россия операцияни якунламоқда.

Зеленский Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги суҳбатга муносабат билдирди

Путиннинг Украинага ёрдам бермаслик талаблари бизни кучсизлантиришга қаратилган

Россия президенти олигархларни огоҳлантирди

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Россия иқтисодиётининг ўсиши 2025 йилда деярли ярмига — 4,1 фоиздан 2-2,5 фоизгача секинлашишини тахмин қилмоқда

Аргентинада ҳукуматга қарши янги намойишлар бўлиб ўтди

“Репорт” нинг “ТАСС”ГА таяниб хабар беришича, ҳозирда майдонда 1000 га яқин одам бор, бироқ турли сиёсий ва ижтимоий ҳаракатлар байроқлари остида намойишчилар колонналари Конгресс томон юришда давом этмоқда.

Ўзбекистонга хорижликлар қандай мақсадда келмоқда?

Статистика қўмитасига кўра, январда Ўзбекистонга 678 минг хорижий фуқаро ташриф буюрган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 % кўп.

Кремль Путин ва Трамп музокаралари тафсилотларини ошкор қилди

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар ҳақида гапирди.

Нетаняҳу Ғазога ҳужум давом этишини маълум қилди

Исроил бош вазири телевидение орқали чиқиш қилиб, Исроил ҳарбийлари ҲАМАСга “қудратли куч” билан зарба беришини маълум қилган.

Ерга кучли ва узоқ давом этувчи магнит бўрони яқинлашмоқда

У 24-март кечасига яқин бошланиб, 28-мартда тугайди. Об-ҳавога таъсирчан инсонлар кучли бош оғриғи, кўнгил айниши ва чарчоқни ҳис қилишлари мумкин.

Йил бошидан буён қанча эгизак туғилгани айтилди

2025 йилнинг январ-феврал ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича жами 135 914 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Улар бир-бирини топди

Трампнинг махфий суҳбатлари фош бўлди.

Россия учирган уруш дрони Қозоғистонга етиб келди

Россия томонидан Украинага учирилган "Шаҳед" дронларидан бири Қозоғистонга қулади.

Путиннинг буйруғи: Россия ўз дронларини ўзи уриб туширди

Ғалати ҳолат. Россия ўз дронларини нега уриб туширди?

Қон тўкишдан завқланадиган шахс яна вазир этиб тайинланди

Бен-Гвир январь ойида ўт очишни тўхтатиш келишувига норозилик билдирган ҳолда Исроил ҳукуматидан истеъфога чиқди ва Ғазо секторида жанглар қайта бошланганидагина Нетаняху коалициясига қайтишини кўриб чиқишини айтган эди.

🔥 Курскда Россияга ғалаба келтирган "дрон инқилоби" – янги тактика қандай иш берди?

Дронлар уруш қоидаларини ўзгартиряпти. Янги дрон тактикаси Россиянинг Курскдаги ғалабасини таъминлади.

Трамп Путин билан суҳбатдан сўнг унга таъриф берди

Tramp Путин билан суҳбати ҳақида гапирди.

Зеленский ва Трамп суҳбати бир соат давом этди

Улар нималар ҳақида суҳбатлашди?

🔴 Қонхўрлик: Ғазода яҳудийлар урушни қайтадан бошлади. Аллақачон 183 боланинг қони тўкилди

Исроилнинг янги ҳужумлари – Ғазо яна аланга ичида!

Украина зарба берилмаслиги керак бўлган объектлар рўйхатини таклиф этмоқда

Путин ваъда берди, аммо ҳужумлар давом этяпти – Зеленскийдан жавоб!

АҚШ Зеленскийнинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? Бу борада яширин ҳаракат аллақачон бошланди

Зеленскийнинг келажаги хавф остида. Зеленскийга муқобил номзод ким бўлиши мумкин?

Туркияда норозилик намойишлари бошланди

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни тарқатишда кескин чораларни қўлламоқда.

Ленинградда Ми-28 вертолёти қулаб тушди

Хабар қилинишича, вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Туркия хавфсизлик кучлари Истанбул мэри Экрем Имомоғлуни қўлга олди

Яқинда Истанбул университети Бош прокуратура сўровига кўра мэрнинг дипломини бекор қилди.

Шимолий Македонияда ёнғин билан боғлиқ ҳодиса учун ўн киши ҳибсга олинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга пиротехника воситаларидан фойдаланиш сабаб бўлган.