АҚШ “Tesla” дан нуқсон туфайли 158 минг автомобилни қайтариб олишни талаб қилди

АҚШ “Tesla” дан нуқсон туфайли 158 минг автомобилни қайтариб олишни талаб қилди

АҚШ транспорт вазирлиги ҳузуридаги Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Tesla” компаниясидан юзага келиши мумкин бўлган нуқсонлар сабабли 158 мингта машинани қайтариб олишни талаб қилди.

“Reuters” хабарига кўра, гап “Model С” ва “Model Х” электр транспорт воситалари ҳақида кетмоқда.

Таъкидланишича, бошқарма машиналарнинг асосий бошқарув қисмида, хусусан, дисплейда муаммолар топилганлигини даъво қилмоқда.

“Tesla” 2003 йилда тадбиркор Илон Маск томонидан ташкил этилган. Дастлаб компания электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарган, аммо кейинчалик қуёш батареялари ва бошқа энергия йиғиш тизимларини ҳам ишлаб чиқишга киришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!