АҚШ расмийлари Кремлга Украина махсус хизматлари ҳужум қилганини тан олди

АҚШ расмийлари Кремлга Украина махсус хизматлари ҳужум қилганини тан олди

АҚШ расмийлари май ойида Кремлга учувчисиз самолёт ҳужумини Украина махсус хизматларидан бири уюштирганини тан олди.

Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

АҚШ расмийларининг фикрича, шу ой бошида Кремлга учувчисиз самолёт ҳужуми Украинанинг ихтисослашган ҳарбий ёки разведка бўлинмаларидан бири томонидан уюштирилган бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, АҚШ расмийларида Украина президенти Владимир Зеленский бўлажак ҳужумдан хабардор бўлган-бўлмагани ҳақида маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!