АҚШ прогнози: Украина стратегик муҳим ҳудудни қайтаради

АҚШ прогнози: Украина стратегик муҳим ҳудудни қайтаради

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Украинанинг бўлажак қарши ҳужуми истиқболларини юқори баҳолади. Бу ҳақда Салливан якшанба куни CНН телеканалига берган интервюсида айтди.

Байден маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Украина кучларининг ҳарбий ҳаракатлари “стратегик муҳим ҳудуд”ни қайтаришга олиб келади.

“Аниқ қанча (ҳудуд – таҳр.), қаерда – бу украиналиклар ушбу қарши ҳужумни бошлаганда воқеалар ривожига боғлиқ бўлади. Аммо биз украиналиклар бу қарши ҳужумда муваффақият қозонишига ишонамиз”, — дея қўшимча қилди у.

Қарама-қарши ҳужум тинчлик жараёнини тезлаштирадими, деган саволга, Сулливан Украинадаги жанг майдонидаги воқеалар Украина ва Россия ўртасидаги келажакдаги ҳар қандай музокараларга "сезиларли таъсир кўрсатиши"ни айтди. “Президент Зеленскийнинг ўзи бу уруш охир-оқибат дипломатия йўли билан якунланишини айтди”, деди АҚШ президентининг маслаҳатчиси.

Салливан қарши ҳужумга “имтиҳон” сифатида қарамасликка чақириб, Қўшма Штатлар буни баҳолашни режалаштирмаётганини ва Вашингтоннинг ҳарбий ёрдами Украина Қуролли кучларининг муваффақиятига боғлиқ эмаслигини таъкидлади. "Биз Украинани музокаралар столида энг фойдали мавқега эга бўлиши учун жанг майдонида имкон қадар кўпроқ муваффақиятга эришишда қўллаб-қувватлаш ниятидамиз", - дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!