АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм ўзининг Twitter`даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Аввалроқ, Politico америка нашри АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари октябрда Ўзбекистондаги ташриф давомида АҚШнинг терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқчи эканлигиниёзган эди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ушбу хабарга изоҳ бера туриб, Ўзбекистон ҳудудида АҚШнинг терроризмга қарши курашиш бўйича қуролли кучларини жойлаштириш имконияти «муҳокама қилинмаяпти ва бу масала кун тартибида ҳам тургани йўқ», дея таъкидлаган эди.

«Мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегациянинг ташрифи чоғида Ўзбекистон ҳукумати билан сўнгги бир неча кун ичида икки томонлама ҳамкорлик бўйича самарали музокараларда иштирок этиш ва чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишдан жуда хурсандман», — деб ёзади Дэниел Розенблюм.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!