АҚШ Молия вазирлиги дефолт санасини ўзгартирди

АҚШ Молия вазирлиги дефолт санасини ўзгартирди

АҚШ Молия вазирлиги давлат қарзи лимитини ошириш учун 5 июнгача муддат белгилади. Бу ҳақда Reuters ёзди.

Департамент раҳбари Жанет Йеллен сўзларига кўра, агар Конгресс давлат қарзи чегарасини 31,4 триллион долларга кўтармаса, ҳукумат дефолтга учрайди.

Йелленнинг таъкидлашича, авваллари дефолт 1 июнь куни содир бўлиши мумкинлиги кутилган эди, аммо энди охирги муддат - 5 июнь. Агар Конгресс 5 июнгача қарз лимитини кўтармаса ёки тўхтатмаса, Молия вазирлиги ҳукумат мажбуриятларини бажариш учун етарли ресурсларга эга бўлмайди.

2023 йил 26 май ҳолатига кўра, халқаро экспертлар АҚШ молиявий захиралари 9 июнь куни тугашини башорат қилишган. Шунга қарамай, мутахассисларнинг 80 фоизи дефолт бўлмаслигига ишончи комил.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!