АҚШ губернатори аёлларни зўрлаганликда айбланмоқда

АҚШ губернатори аёлларни зўрлаганликда айбланмоқда

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо аёлларга жинсий зўравонлик ҳақидаги айбловларни рад этди.

"Мен ҳеч қачон одобсиз, исталмаган жинсий алоқа билан шуғулланмаганман", деди Куомо. Унинг чиқишлари Aмерика телеканаллари томонидан намойиш этилди.

Губернатор одамларнинг пешонасидан ўпишини, ҳазиллашишини таъкидлади. "Мен одамларни дам олишга, табассум қилишга ва улар билан боғланишга ҳаракат қиламан", деди Куомо.

Губернаторнинг сўзларига кўра, сиёсий вазият ўта кескин ва жинсий зўравонликларга унинг алоқаси йўқ.

Штат прокурори Летиция Жеймснинг таъкидлашича, тергов шуни кўрсатдики, Куомо аёлларга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ва уларни кўп марта зўрлаган. Ходимлар қўрқувдан хабар беришмаган, деди прокурор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!