NASDAQ фонд индексида Apple акциялари 5 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 203 долларни ташкил этди ва рекорд ўрнатди. Бу ҳақда CNBC'га таяниб Дарё нашри хабар берди.
Компания ChatGPT билан келишувни эълон қилган, унинг қимматли қоғозлари 5,69 фоизгача ўсган ва ҳар бир 204,11 долларни ташкил қилган.
Apple акцияларининг ошиши корпорацияга рақиби Nvidia’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компаниялар рейтингида иккинчи ўринни қўлга киритишга имкон берди.
Ўсиш Apple ўзининг iPhone, iOS дастурий таъминоти учун сунъий интеллектга (АI) асосланган бир қатор янгиланишларни тақдим этганидан кейин содир бўлди.
Улар орасида матнни умумлаштириш, оригинал тасвирлар яратиш ва фойдаланувчиларга керакли маълумотларни тақдим этиш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган воситалар бор. Бундан ташқари, фойдаланувчилар энди сунъий интеллект эможини созлаши мумкин бўлади.
Технологик гигант ChatGPT ишлаб чиқарувчи OpenAI компанияси билан шартнома имзолаган. Бу эса Apple компаниясининг Сири овозли ёрдамчисига, шунингдек, iPhone дастурий таъминотига ундан фояланиш имконини беради.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.