Антарктида музликлари яна рекорд даражада эриди

Антарктида музликлари яна рекорд даражада эриди

Антарктида музликлари яна рекорд даражада эриди. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Жорий йилнинг 21 февраль куни жанубий қитъа сунъий йўлдошлар орқали кузатувлар бошланган 1979 йилдан бери биринчи марта энг кўп муз массаларидан "айрилди".

Ўтган йили 23 февралда Антарктида энг кўп муз массаларини йўқотган кун бўлганди. Ҳозирги "йўқотиш" бу рекордни янгилади.

Жорий йил 21 февраль ҳолатига қитъа ўтган йилдаги кўрсаткичдан 130000 кв метрга қисқарган. Бу, бир Нью Йорк шаҳри майдони билан тенг юзадир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!