Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», (Тийн,1) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабармиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишдан кўра бирга қўшиб ейишнинг инсон танасига фойдаси жуда кўп. Улар биргаликда қуйидаги фойдаларга эга:
1. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
2. Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;
3. Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;
4. Қарилик аломатларини камайтиради;
5. Озуқа сифатида қўллашга қулай;
6. Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада баришига сабаб бўлади;
7. Иш қобилиятини оширади, танага қувват бағишлайди;
8. Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;
9. Юракни қувватлантиради;
10. Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва ҳоказолар.
Ал-Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар.
Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гўзал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?
Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар. Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар.
Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7-маротаба «Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур». (Муъминун: 20) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.