Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи 50 ёшли эркак 2019 йил 16 декабрь куни хотинига 5 марта, 18 ёшли қизига 18 марта пичоқ уриб ўлдиргани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Мазкур жиноят юзасидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Ҳудуд» ахборот дастури хабар берди.
Маълум қилинишича, 1969 йилда туғилган Ҳаётулло Абдураҳмонов 4 нафар фарзанди билан Асака туманидаги «Ҳужгон» МФЙда яшаган. Оила бошлиғи ичкиликка берилгани сабабли оиласи олдидаги мажбуриятларини бажармай қўйган. Оиладаги муҳит эса анчагина бузилган эди.
2019 йил 15 декабрь куни кечки пайт эркак ўз уйида спиртли ичимлик ичиб, маст бўлиб қолган. Бу ҳолат оила аъзоларининг кайфиятини бузган ва жанжал келиб чиққан. Эркакнинг рафиқаси рўзғордаги камчиликларни, қизининг бўйи етиб қолгани ва эри уни турмушга бериш ҳақида ўйламаётганини айтиб, эркакни койиган. Онасининг ёнини олган қиз ҳам отасига эътироз билдирган.
Эркак бу каби жанжаллардан безигани сабабли мастликда оила аъзоларидан ўч олишни ўйлаган. Оила бошлиғи 16 декабрга ўтар кечаси турмуш ўртоғининг ўнг кўкрак қисмига уч марта, биқин қисмига икки марта пичоқ уриб, уни ўлдирган. Шундан сўнг у мурдани тўшак билан бекитиб, қўшни хонада ухлаб ётган қизини чақирган. Эркак қизини кийимларини топиб бериш баҳонаси билан чақириб, унинг бутун баданига 18 марта пичоқ урган. Бу зарбаларга дош бера олмаган қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида 2020 йил 27 май куни Ҳаётулло Абдураҳмоновнинг жиноят иши кўриб чиқилди ва у айбдор деб топилди. Суд қарорига биноан, унга нисбатан 21 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.