Андижонда сойга кўприк ясаб, одамларни пулга ўтказган “уддабуронга” чора кўрилди

Андижонда сойга кўприк ясаб, одамларни пулга ўтказган “уддабуронга” чора кўрилди

Андижон вилояти Булоқбоши туман ҳокимлиги хабарига кўра, 2021 йилнинг июль ойидаги табиий офат оқибатида Аравонсой кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолган ва ундан фойдаланиш тўхтатилган.

10 октябрь куни “Бозорбоши” МФЙ яшовчи 35 ёшли, муқаддам судланган Н.И. сойга иккита ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни “бизнес” қилиб олган.

Бу ҳолат ўрганилиб, Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилган. Н.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 200- моддалари (ўзбошимчалик) билан айбдор деб топилган. Суд унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Ҳокимлик ҳозирда кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланганини қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!