2024 йил ноябрь ойида Андижон вилоятида эркак 13 ёшли қўшни қиз билан жинсий алоқа қилмоқчи бўлган ва бунинг учун атиги 5 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистондаги зўравонликка қарши лойиҳа Nemolchi.uz хабар берди.
Суд материаллари ва ўзининг гувоҳлигига кўра, 1987 йилда туғилган Баҳодир Ортиқов рафиқаси билан бўлган интим эҳтиёжларини қондира олмаган ва унга қўшниси М.ни олиб келишини айтган. Бироқ, унинг сўзларига кўра, у ухлаб қолган ва кейин нима бўлганини эслай олмаган.
Қўшниси М. — 13 ёшда, у 2011 йилда туғилган, деб таъкидлайди лойиҳа.
Вояга етмаган М. судда ўша куни қўшниси уни уйига олиб келиб, эри билан жинсий алоқада бўлишини айтганини маълум қилган. Аёл, шунингдек, ўсмир «ҳеч нарсани кўрмаслиги ва оғриқни ҳис қилмаслиги» учун кўзини боғлаб қўйишини айтган ва бунинг учун 50 минг сўм таклиф қилган. Қизча рад этгач, суҳбатга Ортиқов аралашган ва агар у рози бўлса, 100 минг сўм тўлашни айтган. Қизча қўрқиб кетиб, қочиб кетган.
Вояга етмаган қизнинг онаси судда қизлари М. ва Р. унга қўнғироқ қилиб, М.ни Ортиқов ўзининг жинсий эҳтиёжларини қондириши учун қўшнилар уйига олиб келганини айтишган. Унинг қўшимча қилишича, тан жароҳати ёки зўравонлик ҳолати бўлмаган, аммо шикоятни қаноатлантиришни сўраган: унинг фикрича, Ортиқов ва унинг рафиқаси ҳаракатларида жиноят белгилари бўлиши мумкин. Шу боис она биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш материалларини прокуратурага юборишни сўраган.
Судья А. Бегматов раислигидаги биринчи инстанция суди Баҳодир Ортиқов ва унинг рафиқаси ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисми «Шаҳвоний шилқимлик» билан тўғри квалификация қилинган деб топган.
Судья Н.Мирзоджонов раислигидаги апелляция суди қизнинг онасининг шикоятини қаноатлантиришни рад этган, шунингдек, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорни ўзгаришсиз қолдириб, жиноят ишини қўзғатиш зарурлиги тўғрисидаги аризага рози бўлмаган. Ортиқовга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси, хотинига эса давлат фойдасига 750 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.