Ижтимоий тармоқлардаги қатор манбаларда Андижон вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Б. Хамраевга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси ажрими билан ўзгартирилгани турли талқин ва тахминлар билан муҳокама қилинмоқда.
Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати аниқлик киритадики, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланган жами 29 нафар судланувчига оид жиноят иши кўрилиб, суднинг 2025 йил 8 июлдаги ҳукми билан тегишли жазолар тайинланган.
Суд ҳукмига нисбатан туман прокурорнинг протести ва судланувчиларнинг шикоятларига асосан жиноят иши Тошкент шаҳар суди апеллецияси инстанциясида кўрилиб, (26.12. 2025 й.) ҳукмнинг 24 нафар судланувчига тегишли қисмлари ўзгартирилган.
Хусусан, биринчи инстанция суди ҳукми билан Б. Хамраевга нисбатан тайинланган 3 (уч) йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси (у Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари билан айбдор деб топилган) жиноят оқибатида етказилган зарар қоплангани муносабати билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириб бориш шарти билан 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ўзгартирилган.
Жиноят кодекси 167-моддасининг 5-қисмига кўра, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Б. Хамраевга нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилган. Ажримдан норози тарафлар тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдириш ҳуқуқига эга.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.