Ана холос! Европаликлар ювинишдан қўрққанми?

A A A
Ана холос! Европаликлар ювинишдан қўрққанми?

Аллоҳнинг мўмин зиммасидаги ҳаққи етти кунда барча аъзосини тўла ювиб, ғусл қилишдир. Динимизда эр-хотин муносабатидан кейин, булғаниб қолганда ҳам ғусл қилиш вожиб амал ҳисобланади. Мўйловларни қисқартириш, тирноқ олиш, қўлтиқ ва киндик ости мўйларини тозалаш, хатна қилдириш, мисвок тутиш каби ишлар мусулмонларга шарт қилиб қўйилган.

Оғиз-тишларни тоза тутишга алоҳида эътибор берилган. Арок дарахтининг шохчаларидан тайёрланган махсус тиш тозалаш воситаси – мисвокдан фойдаланиш суннатдир. Пайғамбар алайҳиссалом: “Тишларингизни мисвок билан тозалаб юринглар ва тозаликка одат қилинглар”, “Агар умматимга машаққат бўлмаганида эди, ҳар намоздан олдин мисвок қилишга (яъни, тиш тозалишга) буюрар эдим”, деб таълим берганлар. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу кўрсатмалари бежизга бўлмаган. Мисвок текшириб кўрилганда, унда кўплаб фойдали ва хушбўй моддалар борлиги аниқланди. Ваҳоланки, ҳозирги замонавий тиш чўткалари Ғарбда 1806 йилдан урфга кира бошлаган.

Мусулмонлар кунига бир неча марта ювиниб, тозаланадилар. Ҳафтасига албатта ҳаммомда ёки уйларида ғусл қиладилар. Кийимларини, ҳовли-жойларини, ибодат ўринларини тоза тутадилар. Чунки бу – Исломнинг талаби. Ислом эса – тозалик дини, назофат дини, покизалик эса – диннинг ярмидир.

Мусулмонлар тозалик ҳақида ана шундай бош қотириб юришганида, Европада кишилар ювинмасдан, йилига бир марта пахтани ҳўллаб артинишган, чўқинтириш пайтидаги махсус “вафтиз” сувининг таъсири кетиб қолмасин, деб сувдан сесканишган. Ҳаттоки, машҳур Версал саройида умуман ҳожатхона бўлмаган. Ўрта асрлар Франциясида сарой ва театрларнинг бирортасида ҳожатхона бўлмаган бир пайтда Истанбулда 1400 га яқин шундай жой бўлган.

Ўша пайтларда Европада оқар сувда, ҳаммомларда ювиниш нималигини билишмасди. Аммо шу даврда Марказий Осиёга сафар қилган сайёҳлардан бири Самарқанд шаҳрига шундай таъриф берганди: “Шаҳарда карвонсаройлар иккита, машҳур ҳаммомлар учта бўлган. Улардан иккитаси “Хўжа Аҳрор ҳаммомлари”, учинчиси эса Ҳаммоми Мирий, деб аталган”. 1558 йили Бухорога сафар қилган инглиз сайёҳи ва тарихчиси Антокий Женкинсон ўз хотираларида шундай деб ёзган: “23 декабрда Бақтрия еридаги Бухоро шаҳрига келдик. Шаҳар жуда катта, уйларнинг кўпи лойдан қилинган, аммо шаҳарда тош уйлар, шоҳона қурилган ва олтин суви билан нақшланган масжид-мадрасалар ҳамда миноралар ҳам кўп. Айниқса, ҳаммомлар шунақанги кўркам қурилганки, дунёда бунақасини учратмагандим. Уларни таърифлашга анча вақт кетади”.

Ўн олтинчи асрда Голландия элчиси Барон де Бусбек Усмонийлар мамлакатига сафаридан сўнг шундай деган экан: “Э, бу одамларнинг касал бўлиши аниқ. Балиқлар каби сувда “шалоп-шулуп” қилиб ювинишади. Шунчалар ҳам кўп ювиниш мумкинми?” Ҳаммомларни қўятурайлик, Усмонли салтанат шаҳарларида биздаги сардобаларга ўхшаш, ҳар бири санъат даражасига кўтарилган юзлаб чашмалар (замонавий таҳоратхоналар) бўлган.

Иброҳим Рафиқнинг “Тарих шуури” китобида ёзилишича, Валий лақабли Боязид иккинчи ҳукмронлиги даврида Истанбулга Масков князининг Михаил Плачнет исмли элчиси ташриф буюрган. Ундан ёқимсиз ҳид анқиб тургани сабабли уни ювинтириш учун ҳаммомга олиб боришган. Умрида ҳаммомни кўрмаган элчи ювинишга, ич кийимларини алмаштиришга кўниколмай, ҳаммомдан қочиб чиққан ва тезда Истанбулни тарк этган.

1600 йилларда Испания инквизицияси мусулмонларни оммавий қирғин қилгани тарихдан маълум. Ғарб тадқиқотчиларининг кундаликларида ёзилишича, жоҳил ҳукмдорлар мусулмон испанларни тозалигига, қўлтиқ ости мўйларининг олинганига қараб, насронийлардан ажратиб қатл қилган экан.

Мусулмонлар нафақат тозаликда, кийиниш, овқатланиш маданияти соҳасида ҳам Европаликларга ўрнак бўлишган. Биргина овқатланиш хусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўнлаб ҳадислар ворид бўлган. У зоти бобаракот умматни кўп таом ейишдан қайтарганлар. Бунинг зарарлари ва оқибатларини бугунги кунда ҳозирги тиббиёт фани ҳам, одамлар ҳам яхши тушуниб қолишди.

Пайғамбар алайҳиссалом кечқурун ётишдан олдин сув ва таом солинган идишлар устини ёпишни, синиқ, дарз, лаби учган идишларни ишлатмасликни буюрганлар. Ўша жойларда турли зарарли нарсалар (микроблар) бўлишини ҳали заррабин (микроскоп) кашф этилмасдан ўн тўрт аср аввалдан кўра билганлар. У зот овқат олдидан ва кейин қўл ювиш, овқатга пуфланмаслик, хотиржам, ўтириб овқатланиш, таомни иссиғича истеъмол қилмасликка ҳам тарғиб қилганларки, буларнинг ҳаммасида ҳам ҳикмат бор.

Ваҳоланки, Ғарбда овқатланиш соҳасидаги маданият жуда орқада эди. Биргина мисол келтириб ўтиш кифоя: ўрта асрларда Бранденбург шаҳзодаси аслзодларни ўз саройидаги зиёфатга чорлар экан, таклифномага: “Гўшт егандан кейин суякни орқага отиш йўқ, ёғли оғизни енг билан артиш йўқ, товоқни кўтариб, остига тупуриш йўқ”, деб изоҳ ёзишга мажбур бўлган экан. Ҳатто, ҳозирда Ғарбдаги кўпгина ўлкаларда бўлганимизда, Европаликларнинг жамоат жойларида, ҳатто, дастурхон устида бемалол рўмолчага бурун қоқаётганларини, ҳамманинг кўз ўнгида тиш кавлаётганларини, овоз чиқариб, бетартиб овқатланишларини кўриб, ҳайратимиз ошганди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ана шуларнинг ўзиёқ Ислом ҳазораси Ғарб ҳазорасидан анча илғор бўлиб келганини исботлаб турибди.

“Ислом ҳазораси” китобидан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Мария Захарова Ўзбекистон Россияга юборган норозилик нотасига муносабат билдирди

Аввалроқ Ўзбекистон мигрантларга қўпол ва ҳурматсиз муносабатда бўлинаётганлиги юзасидан нота юборганди.

Кремль Украинага Полтава ҳақида эслатди

Украина Москва талабларини бажаришдан бош тортса, кўпроқ ҳудудини йўқотади. Бу огоҳлантиришни Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский берган.

Ҳожатхонада 10 дақиқадан кўпроқ ўтириш қандай оқибатларга олиб келишини биласизми?

Бу ҳақда илмий тадқиқотларда маълум қилинди.

Ҳоким фуқароларни президентга қарши туришга чақирди

Бу ҳақда у CNBC телеканалидаги мурожаатида айтиб ўтган.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 2 поғона кўтарилди

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичининг сўнгги турида Қатарни мағлуб этгач (3:0), ФИФА рейтингида 2-поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди.

Яна бир президент қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қайд этилишича, судланувчи қамоқ жазосини уй қамоғига алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.

Австриядаги мактабда 10 кишини ўлдирган шахснинг уйидан портлаш уюштириш режалари топилди

Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.

Жанубий Африка Республикасида кучли қор бўрони кузатилмоқда — Reuters

Мамлакат метеорология хизмати “тўқ сариқ” даражали огоҳлантириш эълон қилди.

Ню-Ёркдаги намойишда полиция 80 дан ортиқ одамни ҳибсга олди

Бу ҳақда New York Post полициядаги манбаларга таяниб ёзмоқда .

Кенг кўламли норозиликлар фонида АҚШда яна бир штатга миллий гвардия киритилди

АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.

НАТО саммити кун тартибидан Украинани аъзоликка чақириш ва ёрдам масаласи чиқариб ташланди

24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.

Янгийўл туманида “KamAZ” велосипедда кетаётган болани уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дунёдаги энг машҳур тиктокчи Хаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.

Фирибгарлар ижтимоий сўровлар ниқоби остида одамларга қўнғироқ қилишмоқда

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадация қилинди

Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб келган.

Россия 2026 йилда "хавфсизлик ёстиғи"сиз қолиши мумкин

Миллий фаровонлик фонди — ҳукуматнинг «қора кунлар» учун асосий захираси — тез суръатда камаймоқда.

Машҳур блогер Хаби Лейм АҚШ иммиграция қонунларини бузгани учун Лас-Вегас халқаро аэропортида ҳибсга олинди

Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.

ЭC Россияга қарши санктсияларнинг 18-пакетига 70 та суд ва 22 та банкни киритиши мумкин

Бундан ташқари, SWIFT тизимидан узиладиган 22 та банк учун чекловлар жорий этилиши режалаштирилган.

Ғазода ёрдамга кетаётган фаластинликларга қарата ўқ отилди

Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.

Украина Европа газ бозорида инқилоб қилиши мумкин — The Telegraph

Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.

БМТ: Жаҳонда туғилиш даражаси кескин пасаймоқда

БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.

Лос Анжелесда норозиликларга 700 нафар денгиз пиёда аскарлари сафарбар этилди

АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.

БМТ: Ғазодаги мактаб ва университетларнинг 90 фоиздан ортиғига зарар етказилган ёки вайрон қилинган

БМТнинг Мустақил халқаро тергов комиссиясига кўра, Фаластин анклавида “болалар, жумладан, ўсмирлар таълими ва ўқитувчиларнинг ҳаёти ачинарли аҳволда.

Ўзбекистон томони Россияда мигрантларга қарши рейд бўйича хавотирини билдирди

Миграция агентлиги Россиядаги рейд жараёнида меҳнат муҳожирларига нисбатан куч қўлланилиши ҳолати юзасидан расмий муносабат берди.

Австриядаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Полиция кенг қамровли хавфсизлик амалиётини бошлади