Американинг Boeing аэрокосмик компанияси 2028 йилда олтинчи авлод F-47 қирувчи самолётининг биринчи парвоз синовларини бошлаш ниятида. Бу ҳақда Dubai Airshow кўргазмасида Defense, Space & Security бўлинмаси раҳбари Стив Паркер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Next Generation Air Dominance (NGAD) дастури доирасида яратилаётган самолёт аллақачон ишлаб чиқарилмоқда. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари режаларига кўра, бундай машиналарнинг камида 185 тасини харид қилиш кўзда тутилган.
F-47’нинг батафсил техник хусусиятлари ҳозирча ошкор қилинмаган бўлса-да, жанговар радиуси 1,6 минг км дан ошиши, максимал тезлиги эса 2 Мах (соатига 2 248 км) дан юқори бўлиши маълум. Қирувчи такомиллаштирилган стелс кўрсаткичларига эга бўлади ва тўқнашув чизиғидаги учувчисиз қурилмалар гуруҳини бошқаришнинг асосий элементига айланади.
NGAD дастури олтинчи авлод бошқариладиган қирувчи самолёти ва жанговар қўллаб-қувватлаш дронидан тортиб янги АИМ-260 тактик ракетасигача бўлган тизимларнинг бутун мажмуасини, шунингдек, бир қатор потенциал махфий лойиҳаларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Март ойида АҚШ президенти Дональд Трамп F-47 устида бир неча йилдан бери иш олиб борилаётганини айтиб, самолёт тезлик, манёвр қилиш ва қуролланиш бўйича фавқулодда имкониятларга эга эканини таъкидлаганди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Терговга кўра, давлат компанияси билан ишлайдиган пудратчилар етказиб берувчи мақомини олиш учун шартнома суммасининг 10–15 фоизини тўлашга мажбурланган.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.