Аmazon компанияси яна 30 минг кишини иш билан таъминламоқчи

Аmazon компанияси яна 30 минг кишини иш билан таъминламоқчи

Онлайн савдода етакчи ҳисобланувчи Аmazon компаияси келгуси йилнинг бошига қадар 30 мингдан ортиқ бўш иш ўринларини яратмоқчи. Меҳнат ярмаркалари 17 сентябрь куни АҚШнинг олтита шаҳрида — Виржиния, Арлингтон,  Бостон,  Чикаго,  Даллас, Нешвил,  Теннесси ва Сиетл бўлиб ўтади.

Бўш иш ўринлари ва уларга тўланадиган ҳақ турлича. Масалан, дастурий таъминот яратувчилар йилига 100 минг долларгача пул ишлаб топишлари мумкин бўлса, онлайн буюртмалар қабул қилувчи ходимлар соатига камида 15 доллардан маош олади.

Компаниянинг айтишича,  ишчилар тўлиқ соатли иш билан таъминланади.  Бу Amazonнинг бир вақтнинг ўзида яратган энг кўп сонли ишчи ўрнидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!