Алишер Усмоновга туҳмат қилганликда айбланган журналист қидирувга берилди

Алишер Усмоновга туҳмат қилганликда айбланган журналист қидирувга берилди

Россияда полиция «Росбалт» агентлиги журналисти Александр Шваревга туҳмат ва тамагирликда сиртдан айблов эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

"Дарё"нинг ёзишича, Латвияда даволанишда бўлиб турган журналист халқаро қидирувга ҳам берилган. Суд 11 ноябрь куни уни сиртдан ҳибсга олиш ҳақидаги сўровни ҳам кўриб чиқади.

Терговга кўра, Шварев бизнесмен Алишер Усмоновнинг шаъни ва нуфузига путур етказадиган ёлғон маълумотлар тарқатган.

Шунингдек, обрўсизлантирувчи материаллар тарқатиш билан таҳдид қилиб, қозоғистонлик тадбиркор Кенес Раишевдан 3,3 миллион рубл талаб қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!