Алексей Навалнийнинг ўлими Яқин Шарқ ОАВларининг ҳам эътиборидан четда қолмади
Эроннинг бир қанча нашрлари бу мавзуни дарҳол биринчи саҳифаларга олиб чиқди:
Shargh: "Навалний ва рус синдроми"
Ham-Mihan: "Мухолифатчи ўлдирилдими? Алексей Навалнийнинг қамоқда ўлими Владимир Путинга яна айблов бармоғини кўрсатмоқда"
Aftab-e Yazd: "Шимолий қутб яқинида танқидчи-маҳбуснинг ўлими"
Donya-e Eqtesad: "Путиннинг кўзларига чек қўйилди"
Tejarat Online: "Путиннинг Россиядаги энг муҳим рақибининг аччиқ тақдири"
Бироз камроқ ҳажмли, аммо биринчи саҳифадаги мақолалар билан араб тилидаги газеталар ҳам бу мавзуга эътибор берди:
Asharq Al-Awsat (Лондонда чиқадиган Саудия Арабистон молиялаштирадиган нашр): "Навалнийнинг ҳибсда ўлими саволларни туғдирмоқда... ва айбловлар"
Al-Misry Al-Youm (Миср): “Россиядаги энг машҳур мухолифат етакчисининг ҳибсдаги сирли ўлими”
Annahar (Ливан): "Навалнийнинг Сибир ҳибсхонасида ўлими Ғарбни ҳайратда қолдирди. Байден ғазабда ва бунда Путинни айбламоқда"
Баъзи турк нашрлари ҳам шу каби муносабат билдириб, ушбу янгиликни биринчи саҳифаларга олиб чиқди:
Cumhuriyet: "Сирли ўлим баёноти. Мухолифат лидери вафот этди"
Karar: "Путиннинг муросасиз рақиби қамоқда ўз ҳаётини берди"