Албатта кўринг: Давидьич юртимизда суратга олган видеоролигини эълон қилди (видео)

Албатта кўринг: Давидьич юртимизда суратга олган видеоролигини эълон қилди (видео)

Россиялик автоглоггер Тошкентга сафари пайтида суратга олган видеони эълон қилди. У Президентнинг куёви Отабек Умаровга кўрсатган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирган.

Блогер Эрик Девидич Ўзбекистон пойтахтида суратга олинган Мерcедес АМГ ГТ 63 С автомобили иштирокидаги видеороликни эълон қилди.

Унинг ЮТубе каналидаги видеода нафақат автомобилнинг ўзи ҳақида, балки республикамизда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида ҳам гапирилади.

Давидич Президентнинг куёви Отабек Умаровга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Умаров россиялик блогер Эрик Давидичга синов драйверини суратга олишда ёрдам берган. У блогерга Мерcедес АМГ ГТ 63 С, БРАБУС Майбач 900 ва Бентлей автомобилларини тақдим этди. 

Таниқли видеоблогер, кўча пойгачиси ва смотра.ру асосчиси Давидич, шунингдек, йўл полициясида коррупция билан курашувчи сифатида танилган ва ўғирланган машиналарни тезда топишга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!