Манбада ёзилишича, риёдликлар бразилиялик вингер учун “Барселона”га 100 миллион евро таклиф қилган бўлиб, унинг 80 миллиони кафолатланган тўлов, яна 20 миллиони эса бонуслар кўринишида белгиланган. Клуб раҳбарияти мазкур трансфер орқали Неймар кетганидан сўнг юзага келган бўшлиқни тўлдириш ва Симоне Инзаги бошқарувидаги жамоани Осиё қитъасида мутлақ етакчига айлантиришни мақсад қилган.
Ёзги трансфер ойнаси вақтида “Ал-Ҳилол”нинг дастлабки таклифи “Барселона” президенти Жоан Лапорта томонидан рад этилганига қарамай, араб клуби томонидан таклиф этилаётган навбатдаги сумма каталонияликлар раҳбариятининг фикрини ўзгартириши мумкин. Аммо Рафиньянинг ўзи “Барселона”дан кетишни режалаштирмаяпти. Футболчининг асосий мақсади — 2026-йилги Жаҳон чемпионатига оптимал спорт формасида бориш. Агар “Ал-Ҳилол”га ўтадиган бўлса, араб футболига мослашиш учун бир оз вақт кетади.
Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум “Барселона” сафида жами 16 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.