Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:

— “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;

— “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:

оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;

“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

— камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

— “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

— ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Украина бир зарба билан Россиянинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия армиясига қаттиқ зарба – қўмондонлик йиғилиш вақтида йўқ қилиб юборилди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

Қон тўкишдан завқланадиган шахс яна вазир этиб тайинланди

Бен-Гвир январь ойида ўт очишни тўхтатиш келишувига норозилик билдирган ҳолда Исроил ҳукуматидан истеъфога чиқди ва Ғазо секторида жанглар қайта бошланганидагина Нетаняху коалициясига қайтишини кўриб чиқишини айтган эди.

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи рекорд даражада кўтарилди

Жаҳонга машҳур Transfermarkt интернет-портали Англия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.

Хонанда Феруза Каримова 40 млн сўмдан зиёд жарима тўлайдиган бўлди

Суд мажлиси давомида аниқланишича ижрочи Феруза Каримова “Дастингдан” номли қўшиғини ижро этишда ҳамда барчанинг эътиборига етказишда шоира М.Ахрарованинг “Дод дегим келяпти дастингдан” номли шеърига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.

🔥 Курскда Россияга ғалаба келтирган "дрон инқилоби" – янги тактика қандай иш берди?

Дронлар уруш қоидаларини ўзгартиряпти. Янги дрон тактикаси Россиянинг Курскдаги ғалабасини таъминлади.

Ерда пойлаб ётган Россиянинг энг зўр ҳужумчи дронлари Украина конвойларини яксон қилди

Россиянинг энг илғор — "Рубикон" дронлари Украина кучларини "пойлаб" яксон қилди!

Яна бир Европа давлати ўзбекистонлик мигрантлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.

"Ҳалокат, даҳшат, зулмат": украиналик жангчилар Суджадаги сўнгги кунлар ҳақида сўзлаб берди

"Дронлар ов қилаётган эди", "Кундузи ҳаракатланиш имконсиз".

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Зеленский Болгариядаги энг катта қабристон директори этиб тайинланди

"Украина ўлим пойтахтига, унинг президенти Зеленский эса энг катта қабристоннинг ижрочи директорига айлантирилди", деди Петков.

Эртага, 23 март куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди.

Руслар Оскол дарёсини қандай кечиб ўтишга эришди?

Россия қўшинлари Харков вилоятидаги Оскол дарёсини кечиб ўтишга уринишларини давом эттирди, аммо яқин вақтгача бу уринишлар натижа бермади.

Собиқ КГБ ходимлари қандай бўлади? Уиткофф Путин ҳақида очиқ гапирди!

Уиткоффдан кутилмаган фикр. "Путинни тушунишни хоҳласангиз, КГБга назар ташланг!"

Украина учун "кафолат режаси" билан танишинг

Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...

Украина самолётлари Россиядаги бошқарув пунктини йўқ қилди

Украина армиясидан аниқ зарба. Россия чегара постига кучли ҳужум!

Сергей Беседа ким? Путин Трамп билан музокараларга шарманда бўлган разведкачи раҳбарини тайинлади

Россия президенти Владимир Путин илгари Кремль эътиборидан қолган деб тахмин қилинган Сергей Беседани АҚШ билан музокараларда ёрдам беришга жалб этди.

Сербия: "Рангли инқилоб" амалга ошмайди. Путинга ташаккур

Сербия ҳукумати Белграддаги "норозиликлар ортида турган" Ғарб махсус хизматларига "рангли инқилоб" ўтказишга йўл қўймайди.

Конор Макгрегор қандай қилиб Ирландия президенти бўлиши мумкин?

Октагондан сиёсат майдонига. Макгрегор сиёсатга кирмоқда. Унинг имкониятлари қандай?

Эксклюзив: Tesla инвестори Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишни талаб қилмоқда

Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.

Бир кунда 5 миллиард долларлик 1000 та "олтин виза" сотилди

1000 та "олтин виза" бир кунда сотилди! Трампнинг режаси иш бердими?

Тошкентда автомобил ёниб кетди

Ҳолат 21 март куни кечки вақтда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Банк-молия академияси биноси олдида содир бўлган.

Норвегиялик эркак OpenAI’ни судга берди

NOYB бундан олдин ҳам ChatGPT одамлар ҳақида нотўғри биографик маълумотларни тақдим этгани учун OpenAI устидан шикоят киритган.

Қозоғистонда қимор ўйнаган ҳарбийлар армиядан четлатилди

7 нафар ҳарбий хизматчи қимор ўйинларида иштирок этгани учун Қуролли кучлар сафидан бўшатилган, деди Мудофаа вазири вакили Ертай Ералин

Трамп Канадани АҚШГА қўшилишга чақирди

Бу ҳақда у Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Истанбулда ўн минглаб одамлар намойишга чиқди

Бу ҳақда Associated Press хабар берди .

Франция Макронни лавозимидан четлатилишини талаб қилмоқда

Бу ҳақда “Ўрнинг, Франция” партияси етакчиси Николя Дюпон-Аигнан Х ижтимоий тармоғида ёзди.

БМТ тинчликпарвар кучлари Украинани ҳимоя қила олмайди

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Чехия президенти Петр Павел билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Нови Сад вокзалида чодирнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди

Бу ҳақда Сербия Ҳарбий тиббиёт академияси маълум қилди.

2024 йилда муҳожирлар қурбонлари сони рекорд даражага етди

Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботида айтилади.

Исроил Ғазо жанубида ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғини ўлдирди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади “Репорт” .

Хитойда ҳарбий муҳандисга ўлим жазоси

Хитой разведкаси 5-авлод J-35 FC-31 қирувчи самолёти ҳақида махфий маълумотлар тарқалиб кетганини тасдиқлади. Собиқ ҳарбий муҳандис Люнинг бу маълумотларни хорижий разведкага ошкор қилгани аниқланиб, у давлат сири фош этгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Қонхўр Исроилнинг ҳужуми натижасида сўнгги 72 соат ичида Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 600 нафарга яқинлашди

Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали Фаластин анклавидаги ОАВ бўлимига таяниб хабар берди.

Исроил Рафаҳ шаҳри ҳудудида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди

ЦАҲАЛ шунингдек, Ғазо секторидаги ҲАМАС позицияларига авиазарба берганини тасдиқлаб, ўз мақсадини “террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш” деб атади.

Австралияда қушлар оммавий равишда заҳарланиб, осмондан тушмоқда

Бу ҳақда АВС хабар бермоқда.

18 мартдан бери Ғазода ҳалок бўлганлар сони 591 нафарга етди

Исроилнинг Ғазо секторида 18 март куни яна давом этган жанглари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 591 кишига етди, 1042 киши жароҳат олди.