Аҳмадбойдан жабрланганларнинг пуллари пластик карточкага ўтказиб берилмоқда

Аҳмадбойдан жабрланганларнинг пуллари пластик карточкага ўтказиб берилмоқда

«Аҳмадбой иши» бўйича МИБга 12 мингта ижро ҳужжати келиб тушган, деб хабар бермоқа ЎзА. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокурори иштирокида ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида МИБ вилоят бошқармаси вакили маълум қилган.

Қайд этилишича, айни пайтда жабрланган аҳоли вакилларига пластик карточка очилиб, мол-мулк хатловидан мажбурий тарзда ундирилган маблағларни уларга ўтказиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Матбуот анжуманида, шунингдек, вилоят прокуратурасининг 10 ойлик фаолияти юзасидан вилоят прокурори Салом Самадов журналистларга маълумот берган.

Унга кўра, 2019 йил давомида вилоятда 2 153 нафар мансабдор шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, жисмоний ва юридик шахслар манфаати йўлида судларга 27,5 миллиард сўмлик 1 479 та ариза киритилди, етказилган 3 миллиард сўм зарар ихтиёрий ундирилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 143 та жиноят иши қўзғатилган.

Вилоят прокурори сектори ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан 2019 йил 1 ноябрь ҳолатига 156 631 та (100 фоиз) хонадонларнинг оилавий шароити уйма-уй юриш орқали ўрганилиб, 5 639 та муаммолар мавжудлиги аниқланган. Аниқланган муаммоларнинг 4 668 таси ёки 82,5 фоизи ҳал этилиб, 991 тасини ҳал этиш бўйича тегишли идораларга топшириқлар берилган. Аниқланган муаммоли масалалардан 3 964 таси қаноатлантирилган, 704 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!