Агротадқиқотлар натижаларини чоп этиш масалалари муҳокама қилинди

Агротадқиқотлар натижаларини чоп этиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 15 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларини нуфузли халқаро ташкилотлар рейтинги рўйхатига киритиш мақсадида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда ёш олимларга “Scopus” ва "Web of Science" маълумотлар базасида индексланадиган журналларда мақолалар чоп этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда Илм-фан, инновациялар ва таълимни ривожлантириш бошқармаси масъуллари, вазирлик тизимидаги 10 та олий таълим муассасаларидан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар, 120 нафар профессор-ўқитувчилар, 80 нафар илмий ходимлар ҳамда ёш олимлар иштирок этди.

Мазкур семинар-тренингда “Сcопус” ва "Веб оф Сcиенcе" маълумотлар базаси, индексланадиган журналлада мақола чоп этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинарда профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда ёш олимларга келгусида илмий ишлар натижаларини халқаро даражадаги журналларда чоп этиш бўйича зарур тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!