Аграр таълим ислоҳ қилинмоқда

Аграр таълим ислоҳ қилинмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланган Тошкент давлат аграр университети ислоҳ қилинмоқда.

Ислоҳот "қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқларида малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш мақсадида" амалга оширилмоқда дейилади 19 августда имзоланган президент қарорида.

Аграр университетининг устувор йўналиши этиб қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, “ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларнижорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш белгиланди.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ташкил этилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

  • тажриба-синов тариқасида Университетнинг 5411500 –Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини бакалавриат таълим йўналишида таълимнинг кредит тизимини босқичма-босқич жорий этилади;
  • Университетнинг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинган иқтидорли талабалар учун таълимнинг алоҳида дастурлари асосида ўқитиладиган махсус гуруҳлар ташкил этилади. Уларни хорижий мутахассислар ўқитади;
  • қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижаларининг қамраб олинишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги магистратура мутахассисликлари ўқув жараёни январь ойидан бошланади.

Бунда таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқишҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланди.

Университет ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилари ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, ташкилий-методик ишлардан ташқари вазирлик ҳамда идораларнинг бошқа ишларига жалб этилмайди.

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилади.

Университет қошидаги Қибрай академик лицейи ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган олий мактаблар ташкил этилади.

2020 йил 1 августга қадар олий мактабларни тамомлаган битирувчилар учун бакалавриатнинг 3 йиллик махсус таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;

Агросаноат мажмуини раҳбар кадрлар билан таъминлаш мақсадида Университетда “Агробизнес ва бошқарув” йўналишида захира кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилади.

Университет ва унинг филиалларида кириш учун белгиланган қабул чегарасидан кам балл тўплаган абитуриентлар учун оширилган тўлов-контракт миқдорини икки бараварга камайтирилади.

Олий мактабда:

  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида кадрлар тайёрланади ва олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган кичик бакалаврлар (Associate degree) тайёрлаш бўйича таълим дастурлари амалиётга жорий этилади;
  • кичик бакалавр (Associate degree) дастурларини тамомлаган битирувчилар 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш синовларисиз суҳбат ўтказиш орқали бакалаврлар тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқиш тугаганидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда Университет ва унинг филиалларига ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлади;

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ташаббускорлар маблағлари ҳисобига Университет ва унинг филиалларида “Кичик инновацион корхона”ларни тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Университет 2025 йилга қадар дунёнинг нуфузли1000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га кириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши керак.

Университетнинг 5411500 – Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини таълим йўналишида таълимнинг кредит тизимини жорий қилинади.

Тажриба-синов тариқасида Агробиология факультетини Тошкент давлат аграр университети таркибида мустақил фаолият юритадиган юридик шахс сифатида ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!