Агар Хитой Россияга ёрдам берса барча инвестициялар тўхтатилади

Агар Хитой Россияга ёрдам берса барча инвестициялар тўхтатилади

АҚШ президенти Жо Байден CBS телеканалига берган интервьюсида ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефонда олиб борган суҳбатларининг бирида, унга агар Хитой Россияга қўлланилаётган санкцияларни бузадиган бўлса “Америка ва бошқа мамлакатлар” инвестициялари тўхтатилиши мумкинлигини айтганини маълум қилди.

"Мен раис Сига телефон қилиб айтдим: "Агар сен Россияга қўлланилаётган санкцияларни бузганингдан кейин ҳам америкаликлар ва бошқалар инвестиция жалб қилишда давом этади, деб ўйласанг, у ҳолда сен жуда катта хатога йўл қўйган бўласан", – деди Байден.

Оқ уй раҳбарининг қўшимча қилишича, бугунги кунда “Хитой томонидан Россияга қурол етказиб берилаётгани ҳақида” маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!