"Агар гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ кўрмайдиган бирон жойни топ".
Иброҳим ибн Адҳам шундай дейдилар:
Агар гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ кўрмайдиган бирон жойни топ .
Аллоҳ, Аллоҳ! Сен кўрмайдиган, Сени назарингдан пинҳон бўлган бирон макон, бирон ўрин бормикан?
Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Бандада Аллоҳнинг маърифати ҳосил бўлгач, гуноҳлардан жирканадиган, уларни қилишдан ҳаё қиладиган бўлиб қолади .
Аллоҳ, Аллоҳ!
Биз ожизларни маърифатинг нурига муносиб қилгин!
Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳар қачон бандага Аллоҳ фазли ва марҳамати етиб турса, гуноҳ қилмайди. Қачон узилса, гуноҳ қилишни бошлайди .
Аллоҳ, Аллоҳ!
Барча гуноҳларимизга иқрормиз. Тавба, истиғфорларимизни қабул қилгин. Бизларни фазл-у марҳаматингдан мосуво қилмагин!
Аллоҳим раҳматингдан умидвормиз, бизларни Ўзинг рози бўладиган амалларга муяссар қилгин!
Гуноҳлардан тийиладиган, улардан жирканадиган, мабодо содир бўлиб қолса, надоматли, тавба-истиғфорли бандаларингдан бўлишимизни насиб қилгин!
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ
Manba: azon.uz
