Афғонистонда зилзила содир бўлди

Бугун, 29 май куни Тошкент вақти билан соат 02:32 да (28.05.2023 йил, Гринвич бўйича 21:32 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 36,71 градус шимолий кенглик; 70,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 144 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 523 км жанубий-шарқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).