Афғонистонда ер силкиниши қайд этилди

Бугун, 15 март куни Тошкент вақти билан 04:59 да (14.03.2023 йил, Гринвич бўйича 23:59 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 35,52 градус шимолий кенглик; 70,32 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 391 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 646 км жанубий-шарқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).