Афғонистон делегацияси Термиз халқаро савдо маркази фаолияти билан танишди

Афғонистон делегацияси Термиз халқаро савдо маркази фаолияти билан танишди

Афғонистон савдо-саноат палатаси бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Д.Расулов делегатларни Термиз шаҳрининг Афғонистон билан чегарадош ҳудудидаги "Интермех" халқаро савдо мажмуаси фаолияти билан таништирди ҳамда икки давлат вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Икки қўшни мамлакат ўртасида экспорт-импорт алоқалари кенгайиб бораётгани ҳамда Савдо маркази иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим коридорлиги таъкидланиб, афғонистонлик тадбиркорларнинг Савдо марказида фаолият юритиши учун 15 кунлик визасиз режим жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!