Учинчи кундирки, Алексей Навалний ўз даъволари бўйича суд мажлисларига уланмаяпти, деди мухолифатчининг матбуот котиби. Ўтган ҳафта сиёсатчи колонияда касал бўлиб қолгани ва унга томизғич қўйилгани маълум бўлганди.
Владимир вилоятидаги 6-сонли қаттиқ тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида сақланаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийга кетма-кет учинчи кун адвокатлар билан учрашишга рухсат берилмади. Бу ҳақда 8 декабр, жума куни сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Навалнийнинг адвокатлари нафақат ИК-6, балки 7-сонли махсус режимли ахлоқ тузатиш колониясига ҳам келган. «Ҳамма жойда «кутиб туринг» дейишди ва охир-оқибат учрашув тақдим этишдан бош тортишди», деб ёзади Ярмиш X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида, у бу «айниқса ташвишли» эканлигини қўшимча қилди, чунки ўтган ҳафта Навалний касал бўлиб қолган - унинг боши айланиб, ҳолсизланган.
«Колония ходимлари зудлик билан югуриб келиб, каравотни тушириб, Алексейни ётқизиб, томизғич қўйди. Бу нима эканлигини билмаймиз, лекин у овқатдан маҳрум бўлганини, вентиляциясиз жазо камерасида сақланганини ҳисобга олсак, ҳушидан кетганга ўхшарди. Ўша воқеадан сўнг адвокатлар Алексейни кўришди, у нисбатан яхши эди. Аммо учинчи кундирки, биз унинг қаердалигини билмаймиз», деди Ярмиш.
Навалнийнинг матбуот котиби, шунингдек, сиёсатчидан бу ҳафта ҳеч қандай хат келиб тушмагани, унга юборилганлар эса етказилмаганини айтди. Бундан ташқари, Ярмишнинг сўзларига кўра, сўнгги уч кун ичида Навалний ўз даъволари бўйича суд мажлисларига видео-алоқа орқали уланмаган. Колония ходимлари буни «авария» ва электр энергияси йўқлиги билан изоҳлади.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
25 майга ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари уруш бошланганидан буён Украина ҳудудига энг кучли ҳаво зарбаларидан бирини амалга оширганини Reuters хабар қилмоқда.
Ирландия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида биринчи бўлиб, босиб олинган Фаластин ҳудудларида фаолият юритаётган Исроил компаниялари билан савдони тақиқловчи қонун лойиҳасини расман ишлаб чиқишни бошлайди.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.