85 000 000 сўм қаерда? Тошкентда фирибгар қидирилмоқда

85 000 000 сўм қаерда? Тошкентда фирибгар қидирилмоқда

2017 йил 26 сентябрь куни Яшнобод туманида 40 ёшли автопарк ишчиси Мирзиёдилла М. 25 ёшли Жавлон О.га “Ласетти-Жентра” русумли автомобилни арзон нархда олиб беришини ваъда қилган. Бунинг учун у Жавлондан 85.000.000 сўм олиб, ваъдасида ҳам турмасдан, пулларни ҳам қайтармасдан, Жавлондан қочиб юрган. Жавлон О. ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Мирзиёдилла М. Қидирувга эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!