"83 марта қўнғироқ қилиб, тушолмадим": 11-97 доим банд, аммо...

"83 марта қўнғироқ қилиб, тушолмадим": 11-97 доим банд, аммо...

Айни дамда карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳолига хайрия ёрдами берилмоқда. Бир марталик нақд пул тарқатилмоқда. Хайрия маблағларини назорат қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш учун эса 11-97 қисқа рақамлари йўлга қўйилган. Аммо...

"Aniq.uz"га яна шикоят келиб тушди. Фуқаро ўз мурожаатида ёрдамга муҳтож эканлиги, болаларига нон олиб бериш учун пули ҳам қолмаганини ёзади. Шунинг учун 11-97га қўнғироқ қилган, аммо 83 марта (!) қўнғироқ қилиб ҳам туша олмаган.

Икки кундан бери қўнғироқ қиламан. Эрталабдан 83 марта қўнғироқ қилдим, шундан 5тасида 20 дақиқадан пойладим-да, ҳар сафар 9, 5, 4, 18-навбатдасиз, деб узиб қўйилмоқда. Нима қилай?", дея ёзади фуқаро.

Тўғри, айни дамда моддий ёрдамга муҳтож фуқаролар жуда кўп ва 11-97 рақами банд бўлиши табиий. Аммо босим катта бўлишини инобатга олиб, биргина рақам билан ҳамма фуқаронинг шикоятини тинглаб бўлмаслигини онгли тарзда англаб (буни англаш учун катта ақл керак эмас), самаралироқ чорани кўрган маъқул эмасмикин? Ахир ҳозирги шароитда фуқаро нонга муҳтож бўла туриб, буни керакли жойларга билдира олмаса, бу ачинарли ҳолат эмасми? Биргина шу фуқаро туша олмагандир-да, дейишга асос йўқ, чунки ўзим ҳам 11-97га неччи марта қўнғироқ қилиб, боғлана олмадим.

Шу қийналган фуқаролар номидан илтимос, қийналаётган одамларнинг муаммосини ҳал қилишга жиддий ёндашайлик, жумладан бизга шикоят йўллаган фуқаронинг ҳам.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!