5 нафар талаба ўқишини Қирғизистондан Наманганга кўчирмоқчи бўлди, аммо...

5 нафар талаба ўқишини Қирғизистондан Наманганга кўчирмоқчи бўлди, аммо...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, гўёки ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳақ эвазига фуқароларнинг Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларидаги ўқишини Наманган давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, 5 нафар фуқаронинг 11 300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!