Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тизимида мурожаатлар билан ишлаш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Агентилик ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов қайд этишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 85 634 мурожаатнинг 66 069 таси хорижий давлатга ишлагани кетиш, 18 282 таси чет элда қийин аҳволга тушганда ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдам олиш, қолганлари меҳнат миграцияси билан боғлиқ бошқа масалаларга тегишли.
Ўтган йилнинг 10 ойи давомида 178 мингдан ортиқ мурожаат кўрилгани инобатга олинса, жорий йил бу кўрсаткич 48 фоиз камайганини англаш мумкин.
Хорижда ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг 35 381 нафарига ташкилий ва манзилли тарзда ишга жойлашишга кўмаклашилган. Чет давлатда ишлаётган 8 667 фуқаромизга ҳуқуқий, 7 141 кишига ижтимоий ва 2 474 нафар мурожаат қилган шахсга жами 71 400 доллар миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.
Хорижда қийин аҳволда қолган 76 нафар юртдошимиз вақтинча хостелга жойлаштирилган, 443 ҳамюртимиз Ватанга қайтарилган. 1710 кишининг иш берувчи томонидан тўланмаётган иш ҳақи, 98 нафарининг эса компенсация тўлови шаклидаги жами 1 миллион 200 минг доллар пули ундириб берилган.
Бундан ташқари, Бандлик органлари билан бирга хорижда ишлаш истагини билдирган 49 047 фуқаро касб-ҳунар ва чет тили ўрганиш учун ўқишга жалб қилинган. Уларнинг 28 717 нафари хорижий иш берувчилар танловига жалб қилинмоқда.
Хорижда ишлаётган ёки чет элда ишлаш истаги бўлган фуқаролар 24 соат узлуксиз ишлаши йўлга қўйилган “1282” қисқа рақами, иш вақти давомида ишлайдиган 71-200-00-61 телефон рақами ҳамда “Labour Migration” дастурий мажмуаси орқали онлайн мурожаат қилиши мумкин.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.