31 нафар эрта туғилган чақалоқлар Ал-Шифа касалхонасидан Ғазо жанубига эвакуация қилинди

Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти 31 эрта туғилган чақалоқни Ал Шифа касалхонасидан Ғазо жанубидаги бошқа касалхонага олиб ўтишга муваффақ бўлганини маълум қилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, тез ёрдам гуруҳлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси билан келишилган ҳолда Ал Шифа касалхонасидан 31 нафар эрта туғилган чақалоқни эвакуация қилишга муваффақ бўлган.
Фаластин ярим ой жамияти, эрта туғилган чақалоқларнинг тез ёрдам машинасида Рафаҳ шаҳридаги Амирликлар касалхонасига олиб кетилганини таъкидлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).