Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви 27 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди.
"Аввалроқ қўшниларимизни маслаҳатлашув учрашуви ўтказишга чақиргандим. Остонада ана шундай учрашув ўтказилди. Учрашувлар турли пойтахтларда бўлиб ўтишини истардим. Бу йилги Тошкентдаги учрашув белгиланганидек 27 ноябрь куни бўлиб ўтишига умид қиламан", - деди Назарбоев.
Назарбоевнинг қайд этишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар бор.
"Тўқнашувлар юз бермоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда", - таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил мартда Қозоғистон пойтахтида ўтказилганди.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.
Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.
Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.
Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун:
▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм),
▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм),
▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.