2025 йилдан мансабдор шахслар ижтимоий сўровнома асосида тайинланиши ёки мансабидан озод этилиши мумкин

2025 йилдан мансабдор шахслар ижтимоий сўровнома асосида тайинланиши ёки мансабидан озод этилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган қарор лойиҳасига кўра, давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳоловчи Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси жорий этилади.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш амалиёти жорий этилади.

Ушбу индекс маълум йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ҳар йили 1 мартга қадар ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!