2023 йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

2023 йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2023 йилнинг энг яхши дарвозабони унвонига овоз бериш натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бу рўйхатнинг биринчи поғонасидан Бразилия терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси етакчиси Эдерсон Мораес жой олган.

Иккинчи ўринда Аргентина терма жамоаси ва Англиянинг “Астон Вилла” клуби дарвозабони Эмилиано Мартинес жойлашган. Кучли учликни бельгиялик ва Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби дарвозабони Тибо Куртуа якунлаб турибди.

IFFHS маълумотларига кўра 2023 йилнинг энг яхши 10 та дарвозабони:

  • Эдерсон Мораес (Манчестер Сити, Бразилия).
  • Эмилиано Мартинес (Астон Вилла, Аргентина).
  • Тибо Куртуа («Реал», Бельгия).
  • Марк-Андре тер Штеген (Барселона, ​​Германия).
  • Ян Облак ("Атлетико Мадрид", Словения).
  • Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ, Италия).
  • Ясин Боно (Ал-Ҳилол, Марокаш).
  • Алисон Бекер (“Ливерпуль”, Бразилия).
  • Андре Онана (Манчестер Юнайтед, Камерун).
  • Мик Меньян (Милан, Франция).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!