2021 йилда дунёдаги энг кучли паспортга эга бўлган давлат айтилди

2021 йилда дунёдаги энг кучли паспортга эга бўлган давлат айтилди

Баъзи паспортлар ўз эгаларига бошқаларга қараганда кўпроқ эркинлик беради.

2021 йилда Япония яна бир бор Henley Passport Index томонидан дунёдаги энг кучли паспортга эга давлат деб топилди. 2019 йилда Япония паспорти билан эркин саёҳат рўйхатига яна бир давлат (Бразилия) қўшилди. Яъни япон паспорти эгалари 191 та давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Осиёнинг яна бир давлати – Сингапур 190 та йўналиш билан иккинчи ўринда. Кейинги ўринлардаги Жанубий Корея ва Германия паспорти эгалари 189 та давлатга визасиз саёҳат қила олади. Франция, Финляндия, Люксембург ва Италия паспортлари 188 давлатга олдиндан келишилган визасиз кириш имконияти билан кейинги ўринларни банд қилган.

Америка Қўшма Штатлари рейтингда пастроқ ўринда бўлса ҳам, Америка паспорти эгалари 185 мамлакатга чекловларсиз саёҳат қилишлари мумкин. Бу Норвегия, Бельгия, Швейцария ва Буюк Британия фуқаролари учун ҳам эркинлик даражасидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!