Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тайёрламоқда, унга Беларус ҳам киритилади.
Бу масалани Литва молия вазири Криступас Вайтекунас ва Европанинг молиявий хизматлар ва жамғарма-инвестиция иттифоқи бўйича комиссари Мария Луиш Албукерке муҳокама қилди, деб хабар берди Литва вазирлиги матбуот хизмати.
"Шунингдек, Россияга санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашаётган учинчи давлатларга қарши чоралар ҳам ишлаб чиқилмоқда", — дея қўшимча қилди Албукерке.
Вайтекунаснинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи "мунтазам гибрид ҳужумлар"ни ҳисобга олган ҳолда нафақат Россияга, балки Беларусга ҳам босим ўтказишда давом этиши керак. "Октябрь ойи охирида Европа Иттифоқи даражасида навбатдаги, 19-санкциялар пакети келишиб олинганидан мамнунмиз, бироқ, хусусан, Россия энергетика ва молия секторига босимни янада кучайтириш зарур. Шунинг учун биз навбатдаги санкциялар пакетини жиддий муҳокама қилишни бошлашимиз керак," - деди Литва вазири.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.