АҚШ президенти Доналд Трамп Москва ва Киевдан зудлик билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашни талаб қилиб, акс ҳолда Вашингтон тинчлик жараёнида иштирок этишдан бош тортиши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф 12 май куни чоп этилган Breitbart News нашрига берган интервюсида айтди.
“Президент ултиматум қўйди: агар тез орада тўғридан-тўғри музокаралар бошланмаса, Қўшма Штатлар ундан чиқишга мажбур бўлади”, - деди Уиткофф. Унинг сўзлари 15-май куни Туркияда Владимир Зеленский ва Владимир Путин ўртасида бўлиши мумкин бўлган учрашув бўйича муҳокамалар бошланишидан олдин янграган.
Уиткоффнинг фикрича, бундай учрашув "жуда мумкин".
Уиткоффнинг қайд этишича, музокараларнинг асосий мавзулари Россия томонидан босиб олинган бешта ҳудуднинг мақоми, Запорижжя атом электр стансияси устидан назорат, Украинанинг Днепр ва Қора денгизга чиқиши бўлади. У, шунингдек, “Путин имзосисиз ҳеч қандай келишув бўлиши мумкин эмаслигини” тан олди.
Манбаларга кўра, Америка режаси атом электр стансияси назоратини ҳар икки томонни электр энергияси билан таъминлаш кафолати билан АҚШга топширишни кўзда тутади. Шунингдек, Қримни Россия Федерациясининг амалда бир қисми сифатида тан олиш масаласи ҳам муҳокама қилинди, бу таклиф Киев ва унинг иттифоқчилари томонидан кескин рад этилди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.