19 нафар муҳожирнинг жасади топилди

19 нафар муҳожирнинг жасади топилди

Тунис қирғоқ қўриқлаш хизмати 23 апрель куни Ўрта Ер денгизида 19 нафар муҳожирнинг жасадини аниқлади. Бу ҳақда Аrab News нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, кучли тўлқин оқибатида қайиқ ағдарилиб кетиб, ундаги йўловчилар ҳалок бўлган. Йўловчилар Италияга қарашли Ўрта Ер денгизидаги Лампедуза оролига етиб бориш учун Тунисни тарк этган бўлган.

Тунис қирғоқ қўриқлаш хизмати маълум қилишича, сўнгги тўрт ой мобайнида Тунис соҳилларида чўкиб ҳалок бўлган муҳожирлар сони қарийб 200 нафарга етган. Ҳукуматнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қарамай, ноқонуний миграция кўлами ошган.

Тунисда мамлакат фуқаролар томонидан Европага ноқонуний тарзда сузиб кетиш ҳолатлари доимий кузатилади. Ноқонуний муҳожирлар, асосан, Лампедуза, Пантеллерия, Линоса ҳамда Сицилия ороллари томон ҳаракатланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!